Ўзбекистон

“Кўп ҳолларда сув беҳуда йўқотиляпти”

Президент ичимлик суви таъминоти бўйича танқидий йиғилиш ўтказди.

“Кўп ҳолларда сув беҳуда йўқотиляпти”

 

Бугун, 22 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Мамлакатда аҳоли саломатлигини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган кўплаб ижтимоий, ҳудудий дастурлар бажарилмоқда. Хусусан, сўнгги олти йилда ичимлик суви соҳасига давлат бюджетидан 14 триллион 500 миллиард сўм ёки олдинги даврга нисбатан 6 баравар кўп маблағ ажратилган. 31 минг километр ичимлик суви ва оқова тармоқлари ўтказилган, 1200 та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш бўлган. Бу ишлар натижасида мингта маҳалладаги 6,5 млн аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор тоза ичимлик суви кириб борди.

 

Лекин ҳали 30 та туман ва 1 минг 400 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш талаб этилади. Улар учун тоза сув манбасини топиш зарур.

 

Кўп ҳолларда сув беҳуда йўқотиляпти, истеъмолнинг аниқ ҳисоби йўқ. Айрим насослар, соҳа корхоналарига тегишли махсус техникалар эскирган.

 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шу каби муаммолар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

 

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига жорий йил якунигача 12 минг километр тармоқ ҳамда 1300 та сув иншоотини қуриш ва таъмирлаш вазифаси қўйилди. Бунинг ҳисобига 145 та маҳалладаги 1 миллион 100 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сувидан баҳраманд бўлади, 2 мингта маҳалладаги таъминот яхшиланади.

 

Вилоят ҳокимларига халқ депутатлари билан бирга келгуси йил учун дастур ишлаб чиқиб, ҳукумат қарорига киритиш топширилди. Бунда сув таъминоти даражаси паст 30 та туманга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

 

Қўшработ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида оқова сув, Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш каби лойиҳаларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.

 

Бухородаги ишлар харажати мақбуллаштирилгани бу борада намуна. Хусусан, Бухоро шаҳрида тозалаш ва оқова сув тизимини реконструкция қилиш бўйича 281 миллион долларлик лойиҳанинг 75 миллион доллари иқтисод қилинган. Бу маблағ эвазига яна 1150 километр сув ва 117 километр оқова тармоқларини қуриш мумкин.

 

Шу каби лойиҳаларнинг харажатларини мақбуллаштириш, иқтисод қилинган маблағларни ўша ҳудуддаги сув таъминоти ва оқова тизимини яхшилашга йўналтириш муҳимлиги айтилди.

 

Соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига яна 24 та истиқболли лойиҳанинг техник-иқтисодий жиҳатлари юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

Сув етказувчи насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, соҳа корхоналарини молиявий барқарорлаштириш чоралари ҳам белгиланди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кучайтирилди.