Cаломатлик

Коронавирус турлари кўпайишда давом этмоқда: Британияда янги штамм аниқланди

У COVID'нинг икки варианти қўшилишидан пайдо бўлган.

Коронавирус турлари кўпайишда давом этмоқда: Британияда янги штамм аниқланди

 

 

Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми — ХЕ аниқланди. Бу ҳақда "Коммерсантъ" хабар берди.

 

Олимлар ҳозирда унинг қай даражада хавфли эканини аниқламаган. Янги вариант BA.1 ва BA.2 "омикрон" штаммлари қўшилишидан пайдо бўлган. Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) маълумотларига кўра, 22 март кунги ҳолатга кўра, мамлакатда XE билан боғлиқ 637 ҳолат аниқланган.

 

UKHSA бош тиббий консультанти Сьюзан Хопкинс бу каби рекомбинатлар одатда популяциядан тезда мустақил кетишини таъкидлаган.

 

"ХЕ рекомбинати тарқалишнинг ўзгарувчан тезлигини кўрсатди ва биз ҳозир аниқ нимадир дея олмаймиз. Ҳозирча вируснинг трансмиссивлиги, оғирлиги ёки унга вакциналарнинг таъсири ҳақида хулоса чиқариш учун етарли далиллар йўқ", — деган Хопкинс.

 

Аввалроқ ЖССТ коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кўпайганини маълум қилганди.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"