Ўзбекистон

Логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз—Шавкат Мирзиёев

Президент транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.

Логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз—Шавкат Мирзиёев

 

Бугун, 28 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

 

Транспорт қулайликлари мамлакат ривожини кўрсатувчи ва буни таъминловчи омиллардан бири. Ўзбекистонда соҳа инфратузилмаси янгиланиб, шароитлар кенгайтирилаётгани ўз натижаларини бермоқда.

 

Жумладан, авиация бозори эркинлашгани ҳисобига охирги уч йилда Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган авиакомпаниялар сони 2 бараварга ўсган. Автомобилда халқаро юк ташишда маҳаллий корхоналарнинг улуши 62 фоизга етган. 300 километр темирйўл электрлаштирилган, 1 минг 500 километр автомобиль йўли қурилган.

 

Лекин ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар, қилинадиган ишлар жуда кўп. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан соҳадаги ишлар натижадорлиги таҳлил қилинганда бир қатор муаммолар аниқланган.

 

Масалан, охирги уч йилда мамлакат иқтисодиёти 16 фоиз ўсгани ҳолда, темирйўлда юк айланмаси атиги 7 фоиз ошган. Авиацияда рақобат муҳити тўла шаклланмаган, 10 та аэропортнинг самарадорлиги паст даражада. Оқибатда рақобатдош нархларда етказиб бериш қулайлиги бўйича Халқаро логистика самарадорлиги индексида мамлакат 160 та давлат ичида 120-ўринни эгаллаган.

 

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда ҳам бу соҳа бўйича кўплаб мурожаатлар бўлган.

 

Йиғилишда транспорт тизимидаги муаммоларни ҳал этиш ва аниқ натижаларга эришиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

 

“Бу соҳа – иқтисодиётнинг қон томири. Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Йиғилишда учта йўналиш – темирйўл транзити имкониятини кескин ошириш, авиацияни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль йуллари тармоғини кенгайтириш бўйича чоралар белгиланди.

 

Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибида транспорт соҳаси бўйича алоҳида гуруҳ тузиб, асосланган таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Давлат раҳбари энг асосийси халққа енгилликлар яратиш эканини алоҳида таъкидлади.

 

Темирйўл саноат ва тадбиркорликни ривожлантиришда катта ўрин тутиши қайд этилиб, бу тизимнинг қувватини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Хусусан, замонавий электр поездлар олиб келиш, вагонларни таъмирлаш, носоҳавий активларни чиқариш орқали тизимни молиявий соғломлаштириш зарур.

 

Авиация соҳасида ҳам қулайликларни кўпайтириш, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятлари аэропортларини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириб, хизматлар сифатини яхшилаш керак.

 

Президент автомобиль йўлларининг сифати ва салоҳиятига алоҳида тўхталди. Маълумки, бу соҳада лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда назорат функциялари битта ташкилотда жамланган. Бунинг оқибатида кўп йўлларда сифат йўқ. Шу боис йўл қурилишида илғор стандартларни жорий этиш, лаборатор ишларни кучайтириш, пудратчилар масъулиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Транспорт инфратузилмасини кенгайтириш ва соҳани рақамлаштиришга қаратилган кўплаб вазифалари белгиланди.

 

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"