Ўзбекистон

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 400 га яқин ҳужжат асоссиз яширилгани аниқланди

Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларида шаффофлик бўйича энг ёмон кўрсаткичлар қайд этилди.

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 400 га яқин ҳужжат асоссиз яширилгани аниқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида ҳужжатларнинг очиқлиги ҳолати ўрганилиб, 386 та ҳужжат асоссиз равишда “фақат расмий фойдаланиш учун” (DRU) белгиси билан махфийлаштирилгани аниқланди.

 

Маълум бўлишича, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ ажратиш, кадрларни лавозимга тайинлаш ва бошқа муҳим бошқарув қарорлари ноқонуний равишда жамоатчиликдан яширилган. Амалдаги қонунчиликка кўра, мазкур ҳужжатлар очиқ эълон қилиниши лозим.

 

Агентлик томонидан «E-қарор» ахборот тизими мониторинги давомида жами 1 907 та махфий маъмурий қарор таҳлил қилиниб, уларнинг ҳар бештадан биттаси қонуний асосларсиз махфийлаштирилгани аниқланган.

 

Аниқланган ҳужжатлар қуйидаги йўналишларга тўғри келади:

  • 156 та — лавозимларга тайинлаш бўйича;
  • 68 та — ташкилий тузилмаларни тасдиқлаш ҳақида;
  • 46 та — бюджет маблағларини тақсимлашга доир;
  • 34 та — рағбатлантириш масалалари бўйича;
  • 82 та — бошқа турдаги қарорлар.

 

Шаффофлик бўйича энг салбий ҳолат Фарғона вилоятида қайд этилиб, бу ерда қабул қилинган ҳужжатларнинг 44 фоизи яширилган. Шунингдек, Хоразм (39 фоиз), Бухоро (37 фоиз), Қашқадарё (26 фоиз) ва Самарқанд (15 фоиз) вилоятларида ҳам камчиликлар аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва бир қатор вилоят ҳокимликларига 68 та ҳужжатни зудлик билан эълон қилиш, шунингдек, масъул мансабдор шахсларга нисбатан чоралар кўриш талаби билан расмий билдиришномалар юборилди.

 

Қолган ҳужжатлар ҳозирда ўрганилмоқда ва уларнинг ҳар бири бўйича қонуний қарорлар қабул қилиниши маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"