0

Марҳум Бош прокуратура ходимининг оиласига конпенсация ажратилиши мумкин

Тошкент шаҳар судлов ҳайъатининг ажрими билан иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Марҳум Бош прокуратура ходимининг оиласига конпенсация ажратилиши мумкин

 

Маълумки, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 33 ёшли ходими Самир Раҳмонов вафот этганлиги маълум қилинганди. Марҳумнинг отаси депутатга мурожаат қилиб, марҳум хизмат вазифасини бажараётган вақтда иш жойида вафот этганлиги, 4 нафар вояга етмаган фарзандлари боқувчисиз қолса-да, унинг оиласига қонунга асосан кафолатланган нафақа пуллари тўлаб берилмаётганинини ҳақида хабар берилганди. 

 

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди марҳум Бош прокуратура ходимининг вафоти муносабати билан товон пули ва маънавий зарар ундириш бўйича Бош прокуратурани судга берган А.Рахмоновнинг даъвосини рад қилганди.

 

Ҳозирда мазкур Суд Миробод туманлараро судининг  ушбу қарорини бекор қилди.

 

Асосий сабаб ишни кўриш чоғида қонунчилик бузилганлиги, ишни пухта ўрганмаганлиги сабабли  “РСТЭИАМ” Тошкент шаҳар филиали Морфология бўлими Сергели пунктининг давлат суд тиббий экспертизасининг бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг бошлиғига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.

 

Апелляция шикояти киритилгач,  2021 йил 12 ноябрь куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриш бошланган.

 

Ишни кўриш жараёнида бир қатор ташкилотлар ИИВ Тиббиёт бошқармаси, Бош прокуратурадан 6  нафар ходим ва ўша куни бўлимда иш ўрганишда бўлган Ҳарбий прокуратура аппарати ходими, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ТХКМРМКТК, Шайхонтоҳур туман прокуратураси, Миробод тумани прокуратураси, РСТЭИАМ Тошкент шаҳар филиали Морфология бўлими Сергели пунктининг давлат суд тиббий экспертизасидан ва шу каби  вакилларнинг кўрсатмалари эшитилиб, ёзма маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар олинган.

 

Шу билан бирга, А. Рахмоновнинг ўзи боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олиш ҳуқуқига эга шахслар доирасига кирмаслиги сабабли, 2021 йил 6 декабрь куни судлов ҳайъатининг ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тахиатош ИИБга олиб кетилган фуқаронинг ўлими юзасидан маълумот берилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Марҳум Бош прокуратура ходимининг оиласига конпенсация ажратилиши мумкин