Марказий Осиё давлатлари олий таълим дипломларини ўзаро тан олиш бўйича келишув имзолади

Энди Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон дипломлари тўрт давлат ҳудудида бевосита тан олинади.

Марказий Осиё давлатлари олий таълим дипломларини ўзаро тан олиш бўйича келишув имзолади

Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасида олий таълим дипломларини тўғридан-тўғри ўзаро тан олиш бўйича муҳим келишув имзоланди. Ушбу ҳужжат минтақа мамлакатларида кадрлар ҳаракатчанлигини ошириш, таълим интеграциясини мустаҳкамлаш ва ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратишни кўзда тутади.

 

Келишувга кўра, эндиликда ушбу давлатларнинг битирувчилари қўшни мамлакатларда бемалол ишлаши, амалиёт ўташи ёки таълимни давом эттириши мумкин бўлади. Тўрт давлат барча иштирокчи мамлакатларнинг ўқув юртлари дипломларини тўлиқ қабул қилади.

 

Қозоғистон эса алоҳида тартибни қўллайди: у фақат QS, THE ёки ARWU халқаро рейтингларининг илк 1000 талигига кирган олий таълим муассасалари дипломларини тан олишини маълум қилган.

 

Аҳоли ва мутахассислар фикрига кўра, мазкур келишув минтақада рақобатбардош таълим муҳитини шакллантириш ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика