Бугунги кунда меҳнат мигрантларининг муаммоси келажак нуқтаи назаридан ўз ечимини кутаётган энг долазрб масалаларидан бири бўлиб қаралмоқда. Бунда меҳнат миграцияси Ўзбекистонда иш йўқ, маошлар кам деган сўзлар билан изоҳланмоқда.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
— хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);
— йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);
— ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.
Бунда:
— меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади;
— ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ўзбекистоннинг 150 минг фуқаросига мамлакатга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлаганди.
Аввалроқ хориждаги меҳнат мигрантларига қандай моддий ёрдам кўрсатилиши, ўн минг Ўзбекистонлик яқин вақт давомида Россияга ишга жалб қилиниши, Россияда миграция тўғрисида ягона ҳужжат жорий этилиши ҳамда Ташқи Меҳнат миграцияси орқали ишлашга кетган фуқароларнинг норозилиги ҳақида хабар берилганди.


