Мисрда полиция бошқармасида ёнғин юз берди
Ҳодиса оқибатида 38 киши жабр кўрди.

Миср шимоли-шарқидаги Исмоилия шаҳри полиция бошқармасида эрталаб катта ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига фуқаро мудофааси кучлари етиб келган. Ёнғин назоратга олинди.
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ҳуссам Абдулгаффор воқеа жойига 50 та тез ёрдам машинаси юборилганини айтди.
Шифокорлар 12 нафар жабрланувчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатган, яна 26 киши тиббиёт муассасаларига етказилган. Жабрланганларнинг етти нафари аллақачон шифохонадан чиқарилган,-деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Миср матбуотига кўра, Исмоилия шаҳридаги полиция бошқармасида номаълум сабабга кўра содир бўлган ёнғин бутун бинони қамраб олган. ОАВнинг хабар беришича, бинонинг бир қисми қулаб тушган.







