Жаҳон

Мисрда турар-жой биноси қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Миср пойтахти Қоҳирада турар-жой биноси қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Уйнинг қолган аҳолиси эвакуация қилинган, деб хабар беради “Al Yomus As Sabi “ портали.

Мисрда турар-жой биноси қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

 

 

Тўрт қаватли бинонинг қулаши Шубра ал-Кхайм ҳудудида содир бўлган.

 

Бино деворларида ёриқлар пайдо бўлгач, аҳоли уйни тарк эта бошлади.

 

Юқори қаватда юридик фирма жойлашган эди. Қулаш вақтида у ерда компания эгаси ва унинг ҳамкасблари бўлган. Номаълум сабабларга кўра улар бинони тарк этмаган. Натижада икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди.

 

Қолган икки киши эса вайроналар остидан олиб чиқилган, бироқ тан жароҳати туфайли касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди.

 

Уй нима сабабдан қулаб тушгани ҳозирча номаълум.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил март ойида Қоҳира туманларидан бирида кўп қаватли уй қулаб тушганди. Бунинг оқибатида 25 киши ҳалок бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, уй эгаси бир неча қаватга ноқонуний равишда бино қурган ва фожиа содир бўлишидан  олдин биноларнинг бирида таъмирлаш ишлари бошланган, деворлари ёрилиб, таянчи  бузилган.

 

Аввалроқ президенти ўлдирилган мамлакатда зилзила оқибатида бир ярим минг бино қулагани тўғрисида хабар берилганди.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"