Полиция маълумотларига кўра [https://www.thenationalnews.com/mena/2022/08/03/at-least-17-die-in-road-accident-in-southern-egypt/], воқеа Соҳаг вилоятида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида17 киши ҳалок бўлган, 4 киши жабрланган. Жабрланганлар Соҳаг шаҳар бош касалхонасига етказилган. Икки ҳафта муқаддам Мисрнинг Миня вилоятидаги чўл йўлида йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 23 киши ҳалок бўлган ва 30 киши жароҳат олганди. Мисрда ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлади ва, асосан, тезликни ошириш, ёмон йўллар ва йўл ҳаракати қоидаларига кўпинча амал қилинмаслиги туфайли транспорт хавфсизлиги даражаси пастлигича қолмоқда.