Жаҳон

Мўғулистонда Бош вазир истеъфога чиқарилди

Вазирнинг истеъфога чиқишига унинг ўғли сабаб бўлган.

Мўғулистонда Бош вазир истеъфога чиқарилди

Мўғулистон парламенти Бош вазир Лувсаннамсрайн Оюун-Эрденени истеъфога чиқарди. Ҳукуматга ишонч бўйича ўтказилган овоз бериш натижасида у 44 та овоз олди, бироқ лавозимни сақлаб қолиш учун камида 64 та овоз керак эди. Парламент таркибида жами 126 нафар депутат бор.

 

Бош вазирнинг истеъфосига унинг 23 ёшли ўғли Темуулен ва келини Угуумур сабаб бўлди. Май ойида Угуумурга тегишли Инстаграм саҳифасидаги суратлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Суратларда у 5 минг доллардан ортиқ турадиган либосда, 50 минг долларлик автомобиль бошқарувида, 5 минг долларлик сумка кўтариб, қимматбаҳо дўконлардан харид қилган пакетлар билан, ҳашаматли узук таққан ва вертолётда сайр қилаётган ҳолатда тасвирланган. Ҳозирда бу суратлар ўчириб ташланган.

 

Инфляция ортиб бораётган, аҳоли турмуш даражаси пасайиб бораётган бир пайтда бундай суратлар жамиятда катта норозиликка сабаб бўлди. Бу эса Улан-Батор марказидаги Сухе-Батор майдонида ва Ҳукумат саройи олдида норозилик намойишларига олиб келди. Намойишчиларнинг асосий шиори: “Истеъфо — бу оддий нарса” бўлди.

 

Норозилар Темууленнинг ҳеч қандай расмий даромад манбаи йўқлигини таъкидлаб, унинг дабдабали харажатларини Бош вазир молиялаштирган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳолат нафақат Оюун-Эрдененинг “халқ ичидан чиққан инсон” деган имижига зид, балки ноқонуний бойлик орттирган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳаларни кучайтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Оюун-Эрдене оддий оиладан чиққан ва бутун фаолияти давлат хизматлари ва партия ишлари билан боғлиқ. Унинг расмий маоши ўғли ва келини намойиш қилган даражадаги ҳашаматли ҳаётни таъминлаш учун етарли эмас.

custom img

Эронга қарши операция бир неча ҳафта ичида тугаши мумкин

АҚШ Энергетика вазири можаро тез орада якунланиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Мен Мужтабо Хоманаийнинг ўлганини эшитдим — Трамп

АҚШ президенти унинг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.

custom img

Нега Хитой Эрон учун урушга кирмайди?

АҚШ, ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш орқали минтақавий ва глобал таъсирини мустаҳкамлаб келган. Шу сабабли, одатда биз буюк давлат деганда, ўз ҳамкорларини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдиган давлатни тасаввур қиламиз. Агар Хитой глобал етакчиликка даъво қилаётган бўлса, у ҳам худди шундай йўл тутиши керакдек туюлади яъни Эронга ёрдам бериши керак. Аммо Хитой бундай қилмаяпти.

custom img

Мужтабо Хоманаий даволаниш учун Москвага олиб кетилган

У 28 февраль куни Эронга қилинган ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олган.

custom img

Эрон АҚШ билан урушни тугатиш шартларини эълон қилди

АҚШ эса можарони Эрон тўлиқ таслим бўлмагунча якунлаш ниятида эмаслигини маълум қилган.

custom img

АҚШ фуқаролигидан чиқиш тўлови 80 фоизга камайтирилди

Тўлов 2015 йилда аризалар сонининг кескин ошиши сабаб 2350 долларгача кўтарилган эди.

custom img

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ

2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етгани маълум қилинди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишув тузишни истамоқда — Трамп

Трамп айрим ОАВларни ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ ёритмаётганлигини танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"