энг долзарб

"Молиявий пирамида" ортидан қамалиб оқланган шахс яна жиноятга қўл урди

У эски "ҳунари" учун яна жазоланди.

"Молиявий пирамида" ортидан қамалиб оқланган шахс яна жиноятга қўл урди

 

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган А.Н. 2016 йилда "молиявий пирамида" ташкил қилиб, бир неча ойдан сўнг кўпайтириб, қайтариш шарти билан фуқаролардан пул, автомашина ва бошқа қимматликларни қабул қилиш билан шуғулланганлиги учун 2017 йилда суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган.

 

Унга нисбатан амнистия акти қўлланилиб, 2021 йилнинг декабрь ойида озодликка чиқарилган бўлсада, хатоларидан тўғри хулоса қилмасдан, аксинча, давом эттирган.

 

Хусусан, А.Н. ўзганинг ишончига кириб, унинг бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомашинани 6.500 АҚШ долларига баҳолаб ҳамда қўшимча 2.000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, умумий миқдорда 8.500 АҚШ долларини 10 ой давомида ҳар ойда 1.700 АҚШ долларидан, жами 17.000 АҚШ доллари миқдорида қайтариб беришини айтади.

 

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у фуқаронинг “Spark” автомашинасини ҳамда 2.000 АҚШ долларини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Дастлабки суриштирув натижасида А.Н. ўтказилган тезкор тадбир давомида олган 2 минг АҚШ доллари ҳамда "Spark" автомашинаси билан қўшиб ҳисоблаганда, маълум муддатдан сўнг кўпайтириб, қайтариб бериш шарти билан жами 12 нафар фуқародан 94 минг АҚШ доллари ҳамда 4 та автомобиль ва 54 бош чорва ҳайвонларини (автомобиллар ва чорва ҳайвонларининг умумий баҳоси 394 млн. сўмни ташкил қилади) олганлиги аниқланди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. қамоққа олинган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.