Москва биржасида сўм билан савдолар қачон бошланиши маълум бўлди
Бу бўйича қарор июнь ойида қабул қилинганди.

Москва биржаси 12 сентябрдан сўм савдоларини йўлга қўяди. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишча, ушбу амалиётнинг жорий этилиши бозордаги профессионал иштирокчиларнинг савдо имкониятларини оширади.
“Шунингдек, бу икки давлат иқтисодий субъектлари ўртасида миллий валюталарда ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўшимча туртки бўлади”, – дейилади хабарда.
Ҳозирда Москва биржасида доллар, евро, юань, фунт-стерлинг, Беларусь рубли, турк лираси, япон иенаси, Қозоғистон тенгеси ва бошқа валюталар савдоси йўлга қўйилган.







