Жаҳон

Москвада ҳарбий мулозим портлатиб ўлдирилди

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Москвада ҳарбий мулозим портлатиб ўлдирилди

Москвада Россиянинг Радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов портлаш оқибатида ҳалок бўлди. Генерал билан бирга унинг ёрдамчиси ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

 

Марҳумларнинг шахси дастлаб расман тасдиқланмаган, фақат 2 кишининг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган. Бироқ кейинчалик бу маълумот Россия Тергов қўмитаси томонидан расман тасдиқланди. 

 

Россия телеграм-каналларида тарқатилган маълумотларга қараганда, генерал ва унинг ёрдамчиси тонгги соат 6 ларда,  Москва шарқидаги Рязан проспектидаги кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида аввалдан ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида ҳалок бўлишган. Воқеа жойида тезкор хизматлар ишламоқда. 

 

Маълумот учун, Россия Радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари - ядровий, кимёвий ва биологик зарарланиш вазиятларида фаолият юритади.

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

Украина президенти Трампнинг Путин билан дўстона муносабатини Иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерни дўст деб аташга қиёслади.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошларида кибергуруҳлар Россия давлат статистика хизмати — Росстат маълумотлар базасига бузиб кириб, вафот этганлар реестрини оммавий ахборот воситаларига тақдим этди. Идора ҳакерлик ҳужуми юз берганини тан олган бўлса-да, маълумотлар тарқалиб кетганини инкор қилди.

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Бу қарийб 20 йил ичидаги энг кескин пасайишдир.

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Ҳодиса сабабли чегарага яқин ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.