Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп
АҚШ президенти ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув натижасида кўплаб инсонлар қутқарилганини таъкидлади.

Америка Қўшма Штатлари раҳбари ўз турмуш ўртоғи Мелания Трампнинг Олешки шаҳридаги инсонпарварлик ташаббусини юқори баҳолади.
Таъкидланишича, Херсон вилоятининг Олешки ҳудудидан 800 дан ортиқ фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган. Илгари бу ерда қизғин жанговар ҳаракатлар кетаётгани ва вазият ўта хатарли экани сабабли аҳолининг чиқиб кетиши имконсиз бўлган.
Эълон қилинган сулҳ давомида эса саккиз юздан зиёд кишига ҳудудни тарк этиш имконияти яратилган. Шу боис бутун давлат номидан музокаралар ўтказиш ваколатини айнан унга топшириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкинлиги қайд этилди. Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш вазифаси аъло даражада уддалангани, натижада кўплаб инсонлар қутқариб қолингани эътироф этилди. Шунингдек, болаларни васийликка олиш тизими билан боғлиқ масалалар устида ҳам фаол иш олиб борилаётгани қўшимча қилинди.








