Жаҳон

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

Украина президенти Трампнинг Путин билан дўстона муносабатини Иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерни дўст деб аташга қиёслади.

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди



Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия етакчиси Владимир Путинни «дўстим» деб атаганига муносабат билдирди. У бундай муносабатни ғалати деб ҳисоблашини айтиб, Путин билан дўст бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда Зеленский BBC мухбирига берган интервьюсида маълум қилган.


«Албатта, бу АҚШ президентининг ўз иши, бироқ унинг бундай муносабати ғалати. Путин тажовузкор ва қотил. Бундай инсон дўст бўла олмайди. Бу Иккинчи жаҳон уруши даврида кимдир Гитлерни яхши дўст деб аташига ўхшайди. Бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат», — деган Украина раҳбари.


Зеленскийнинг таъкидлашича, Трампнинг бундай баёнотлари урушда фарзандларини йўқотган украиналик оилалар учун айниқса оғриқли.


Интервьюда Украина президенти АҚШнинг ҳарбий ёрдами ва тинчлик музокаралари масалаларига ҳам тўхталган. Унинг айтишича, баллистик ракеталарга қарши мудофаа тизимлари учун зарур ракеталарни етказиб беришдаги кечикишлар украиналикларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Шунингдек, у Вашингтон Москва билан музокараларда Россияга етарлича босим ўтказмаётганини билдирган.


Зеленский тинчлик музокаралари декабрь ойида қайта бошланиши кутилаётганини айтиб, Россияга босим ўтказа оладиган ишончли иттифоқчилар зарурлигини таъкидлаган.


«Агар тажовузкорга нисбатан бетарафликни ҳаддан ташқари сақлашга уриниш бўлса, бу жабрланувчи билан бир қаторда тажовузкорни ҳам қўллаб-қувватлашни англатади. Бу мутлақо нотўғри ёндашув», — деган Украина президенти.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошларида кибергуруҳлар Россия давлат статистика хизмати — Росстат маълумотлар базасига бузиб кириб, вафот этганлар реестрини оммавий ахборот воситаларига тақдим этди. Идора ҳакерлик ҳужуми юз берганини тан олган бўлса-да, маълумотлар тарқалиб кетганини инкор қилди.

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Бу қарийб 20 йил ичидаги энг кескин пасайишдир.

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Ҳодиса сабабли чегарага яқин ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.