1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Муҳаммад Алининг чемпионлик камари аукционга қўйилди

Уни миллиардер Жим Исрей 6,18 млн долларга сотиб олган.

Муҳаммад Алининг чемпионлик камари аукционга қўйилди

 

24 июль куни афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг шахсий буюмлари кимошди савдосига қўйилди. Унда спортчи 1974-йилда Жорж Форманни нокаутга учратиб, қўлга киритган чемпионлик камари 6,18 миллион доллар эвазига сотилди.

 

Кимошди савдосида Миллий футбол лигаси “Индианаполис” эгаси Жим Исрей ғолиб бўлган.

 

Шунингдек, боксчининг бошқа буюмлари, жумладан, у Жо Фрейзерга қарши “аср жанги”да кийган мантия ҳам сотилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Али 1974 йили Жорж Форманга қарши баҳсда уни саккизинчи раундда нокаутга учратиб, кубокни қўлга киритган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика