Ўзбекистон

Наманганда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Улар ота-болалар бўлишган.

Наманганда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ҳолат кеча, 18 ноябрь куни соат 7:30 ларда Поп тумани “Исковут” МФЙ Қўрғонтепа кўчасида содир бўлган. 1988 йилда туғилган А.Б. (эркак) вояга етмаган фарзандлари — 2014 йилда туғилган О.А. ҳамда 2010 йилда туғилган А.А. яшаш хонадонида иситиш учун ўрнатилган, қўлбола усулда тайёрланган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

 

Шунингдек, хонадонда бўлган эркакнинг турмуш ўртоғи Г.М. ис газидан заҳарланиб, оғир ҳолатда тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласи эътиборсиз қолмади: 3 хонали уй берилди

Янги хонадоннинг калити хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган қутқарувчининг яқинларига топширилди.

custom img

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Нарендра Моди Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

custom img

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

custom img

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

custom img

Сурхондарёда таътилдаги ходимни мажбуран ишга чиқарган раҳбар жазоланди

Узун туманидаги давлат муассасасида ходим қонуний таътилда бўлишига қарамай, розилигисиз ишга жалб этилгани аниқланди.

custom img

Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони 2,5 баравар ошди

Хориждан доимий яшаш учун асосан Россия ва Қозоғистондан кўчиб келишмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"