Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 12 август куни соат 16:00 ларда «Тинчлик» МФЙ Андижон кўчаси ҳудудида юз берган. Nexia ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда 22 ёшли пиёда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.
Ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 17 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


