Жамият

Наманганда "Nexia" ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган аёлни уриб юборди

Наманган вилояти Поп туманида "Nexia" пиёдани уриб юборди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Наманганда "Nexia" ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган аёлни уриб юборди

 

Қайд этилишича, 2021 йил 28 август куни соат 21:15 ларда, Поп–Исковут йўлининг 3 километрида, Поп тумани «Исковут» МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро "Nexia"ни бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Поп туманида яшаган, 1995 йилда туғилган аёлни уриб юборган.

 

Пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Аввалроқ Сурхондарёнинг Шўрчи туманида «ЗИЛ» юк машинаси ҳайдовчиси тепловоз уриб кетиши оқибатида, Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳамда Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"