1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.

Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

 

 

2021 йил 19 август куни тахминан соат 01:30ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида 31 ёшли фуқаро «Лаcетти» русумли автомобилни бошқариш давомида пиёдани уриб юборган.

 

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда, 51 ёшли фуқаро жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

 

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. 

 

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика