Жаҳон

НАТО кучайишда давом этади — Столтенберг

Альянс бош котиби Европа хавфсизлиги учун янги реаллик пайдо бўлганини қайд этган.

НАТО кучайишда давом этади — Столтенберг

 

НАТО ўз шарқий қанотини кучайтириш режаларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди. 


Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Шимолий Атлантика блоки Украинадаги ҳарбий можаро фонида фундаментал ўзгаришлар даврида турибди. Столтенберг айни дамда НАТО шарқий қанотида 40 минг ҳарбий жойлаштирилганини таъкидлаган. Бу эса бундан бир неча ой олдингига нисбатан 10 баробарга кўп. Шунингдек, ушбу аскарлар сони доимий равишда ошириб борилиши айтилган. 

 

“Биз ҳозир кўриб турган вазият — янги реаллик, Европа хавфсизлиги учун янги одатий ҳолат. Биз ҳарбий қўмондонларимиздан альянснинг янги реалликка мослашувига тайёрланишни сўрадик. Фикримча, НАТОга аъзо давлатлар етакчилари бу борада июнда бўлиб ўтадиган Мадрид саммитида бир қарорга келади”, — деган у.

 

Аввалроқ НАТО давлатлари Россия билан муносабатлар масаласида иккига ажралгани тўғрисида хабар берилганди.

 

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.