Жорий йилнинг 17 январь куни соат 07:00ларда Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 189-190 километрлари оралиғида “ZHONG TONG BUS” русумли автобус “Навоий-Зарафшон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган вақтда бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши йўлга ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Навоий вилояти ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро жабрланиб, Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


