Жаҳон

Непалда Молия вазири намойишчилар томонидан калтакланди

Катмандуда икки кун ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг блокланиши норозиликни кучайтирган.

Непалда Молия вазири намойишчилар томонидан калтакланди

Бугун, 9 сентябрь куни Непал Молия вазири Бишну Прасад Паудел Катманду кўчаларида намойишчилар ҳужумига учради. Интернетда тарқалган видеода вазир қочишга уринаётган пайтда, бир намойишчи уни тепиб юборади, натижада Паудел деворга урилиб йиқилади.

 

Норозилик намойишлари давомида собиқ бош вазир ва Конгресс партияси раҳбари Шер Баҳодур Деуба ҳамда унинг рафиқасига ҳужум қилинган, намойишчилар эса Президент қароргоҳи ҳудудига кириб борган.

 

Катмандуда икки кундан бери ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар блокланган, бу эса норозиликни янада кучайтирган. Намойишчилар давлат ишларида ошкоралик ва адолатни талаб қилмоқда.

 

Зўравонликлар натижасида 500 га яқин одам жароҳатланган. Ҳукумат парламент ва шаҳар марказидаги муҳим ҳудудларга комендантлик соати жорий қилган. Шу воқеаларга жавобан Непал ҳукумати таркибидаги Ички ишлар, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш ва Сув таъминоти вазирлари истеъфо берди. Бош вазир Шарма Оли партиялараро йиғилиш ўтказишини эълон қилган бўлсада, Катманду марказида янги тўқнашувлардан сўнг мамлакат Президенти Рамчандра Паудел Шарма Олини истеъфога чиқарди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.