Нигер Республикасига ECOVAS мамлакатлари томонидан аралашув кутилмоқда. Уларнинг қўшинлари мамлакатга бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда.
Нигер пойтахти Ниамей аҳолиси шошилинч равишда уйларини тарк этиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчиб ўта бошлади. Улар мумкин бўлган аралашувни ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келишган.
Бу ҳафта ECOVAS жуда яқин келажакда ҳарбий операция бошланишини эълон қилди. Бу қарорни президент Алассан Уаттар билдирди. Франция ва АҚШ эса қўллаб-қувватламоқда.
“Биз бу ерга мамлакатимизни озод қила олганимизни кўрсатиш учун келдик. Биз ҳокимиятни қўлга олганимиз йўқ, мамлакатимиз озод ва мустақил, биз уларнинг ҳудудимизни тарк этишларини истаймиз. Биз Нигердаги барча хорижий кучларни ҳудудимизни тарк этишларини сўраймиз”, деб тушунтирди намойишчи Абду Йде.
Икки ҳафтадан ортиқ вақтдан бери дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири ҳарбий қарама-қаршилик ёқасида яшамоқда. Қўшни Нигерия электр энергиясини қаттиқ чекловлар билан етказиб беради, пойтахтда эса сув йўқ. Одамлар озиқ-овқат ва сув заҳирасини олишга ҳаракат қилмоқда.
“Биз француз аскарларининг мамлакатимизни тарк этиб, ўз юртига кетишларини истаймиз. Бу Франция эмас, Нигер”, - дейди Ниамейлик Сулаймон Жибо.
Давлат тўнтариши натижасида президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг, мамлакатда тартибни президент гвардияси бошлиғи Абдураҳмон Чиани бошчилигидаги исёнкор ҳарбийлар ўрнатмоқда. ECOVAS мамлакатлари ҳарбий раҳбарларининг Нигерга қарши қўшма ҳарбий операция бўйича учрашуви шанба куни Ганада бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, у кейинги ҳафтага кўчирилди.


