Ўзбекистон

Нью-Йорк тарихида илк бор мэр Қуръон билан қасамёд қилади

Зоҳран Мамдани 2026 йил 1 январь куни расман ўз лавозимига киришади.

Нью-Йорк тарихида илк бор мэр Қуръон билан қасамёд қилади

 

Нью-Йорк шаҳри тарихида илк бор янги сайланган мэр Қуръон билан қасамёд қилади.

 

Сайловларда ғалаба қозонган Зоҳран Мамдани 2026 йил 1 январь куни расман ўз лавозимига киришади. Бу ҳақда Ассосиатед Пресс хабар берди.

 

Қайд этилишича, Мамданидан аввалги мерларнинг аксарияти лавозимга киришиш чоғида Инжил билан қасамёд қилган. АҚШ федерал қонунчилиги ҳамда штат ва шаҳар конституцияларига кўра, қасамёд маросимида диний китобдан фойдаланиш мажбурий ҳисобланмайди.

 

Сайловолди кампанияси давомида Зоҳран Мамдани асосан яшаш харажатларининг юқорилиги масаласига эътибор қаратган. Шу билан бирга, у ўзининг мусулмон эътиқодини очиқ намоён этиб келган.

 

Хусусан, шаҳар бўйлаб беш тумандаги масжидларга ташриф буюриб, илк бор овоз бераётган жанубий осиёлик ва мусулмон сайловчиларни фаол равишда сафарбар этишга эришган.

 

Сайловлардан сўнг одатга кўра ўтиш даври жамоаси шакллантирилиши кутилмоқда.

 

Икки ойдан кам вақт ичида бюджети қарийб 120 миллиард долларни ташкил этувчи ва 8,5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган шаҳар бошқаруви мусулмон мер назоратига ўтади.

 

АҚШ ОАВларига кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама Мамданига қўнғироқ қилиб, уни ғалаба билан табриклаган ва қўллаб-қувватлаган.

 

Зоҳран Мамдани Угандада туғилган бўлгани сабабли АҚШ президенти лавозимига номзод бўла олмайди. У ўзини “демократик социалист” сифатида таърифлаб, арзон озиқ-овқат дўконларини ташкил этиш, айрим уй-жойлар бўйича ижара тўловларини музлатиш ҳамда автобус йўл ҳақини бекор қилиш ташаббусларини илгари сурмоқда.

 

Шаҳар сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловчиларнинг иштироки 1969 йилдан бери илк бор 2 миллион кишидан ошган.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"