Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.
Судда маълум қилинишича, бир ҳафта аввал суд залининг ўзида ҳибсга олинган Одилхон Исмоиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айбловлар эълон қилинган.
Хусусан, унга:
- ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми («а» ва «в» бандлари) — йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата,
- 179-модда — сохта тадбиркорлик,
- 189-модданинг 1-қисми — савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш,
- 209-модданинг 2-қисми («а» банди) — мансаб сохтакорлиги,
- шунингдек, 227-модданинг 2-қисми («а» банди) ҳамда 228-модданинг 2 ва 3-қисмлари — ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар ва бланкларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ айбловлар қўйилган.
Маълумот ўрнида, Одилхон қори Юнусхон ўғли аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча), «Фирдавс» ҳамда “Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидларида имом-хатиб сифатида фаолият юритган. Шунингдек, у бир муддат «Вақф» фонди раҳбариятида ҳам ишлаган.


