Ўзбекистон

“Open Budget”га овоз бериш бошланди

Олтинкўл ва Улуғнор туманларида овоз бериш босқичи тўхтатилди.

“Open Budget”га овоз бериш бошланди

“Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш жараёни бошланди. Аммо Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Улуғнор туманлари мазкур босқичдан четлатилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, жорий мавсум доирасида фуқаролардан жами 22 263 та лойиҳа қабул қилинган бўлиб, улардан 18 656 таси овоз бериш босқичига ўтказилган. Бироқ Андижон вилоятидаги ушбу икки туманда лойиҳаларнинг ишчи комиссиялар томонидан асоссиз рад этилгани бўйича фуқаролар ишонч рақамига шикоятлар келиб тушган.

 

Вазирлик мазкур шикоятлар юзасидан тегишли комиссияларга лойиҳаларни қонунчиликда белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш бўйича хатлар юборган. Шунга қарамай, лойиҳалар қайта кўриб чиқилмагани сабабли ушбу икки туманда овоз бериш босқичи бекор қилинди.

 

Фуқаролар бошқа ҳудудларда лойиҳаларга қуйидаги усуллар орқали овоз беришлари мумкин:

 

1. “Очиқ бюджет” портали: openbudget.uz

 

2. Порталнинг мобил иловаси: (Android ва iOS платформаларида мавжуд)

 

3. Telegram’даги расмий бот орқали.

 

Овоз бериш жараёнлари 31-август соат 23:59 гача давом этади. Шу билан бирга, 19-августдан 3 кун давомида саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича тарғибот босқичи ўтказилгани ҳам эслаб ўтилди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"