Жамият
|
07 Апрел 19:06
419
Жамият
|
07.04.2022, 19:06
419

«Ота ўғил»

Шундай яшангки, эртага фарзандларингиз олдида уялиб қолманг!

 

«Ўттиз йил шифокор бўлиб ишладим. Обрў топдим, ҳовли кўтардим, тўрт фарзандимни олий маълумотли қилдим, ўғилларимнинг ҳар бирига машина, уй... Мана, эришган натижаларим. Шу йил тиббиёт академиясини тугатган кенжамга ўрнимни бўшатиб, нафақага чиқдим. Ярим йилдан ошди, ишлаяпти. Уйга сўраб келгувчи касаллари ҳам бор. У ер-бу ерда ўғлимни билимли, хушмуомала экан, дея мақташса, кўксим ғурурга тўлиб кетади. Ўтган куни оқшомда шахмат ўйнай туриб, айтган гапи икки кундирки кўзимга уйқуни яқинлаштирмайди.

 

— Дада, кеча операциядан кейин беморнинг яқинларидан бири чўнтагимга пул солди. Жуда ёмон бўлиб кетдим. Айтганча, бир пайтлари сиз ўша одамни операция қилган экансиз, айтиб қолди... Кейин «Отам ҳам пора олмаган, мен ҳам олмайман», дея бир даста пулини қўлига тутқаздим. Қувончдан кўзлари жилмайди....

 

Тўғриси, ўғлим ўша кишининг кўринишини обдон тавсифласа ҳам, қайси беморим эканлигини эслай олмадим. Ўйлаб қарасам, фақат чўнтагимга солинган пуллар эвазига нималар қилганим хотирамда қолган экан...»