Жамият

Ота -она селда оқиб кетган ўғли топилишидан умидвор- Косонсой фожиаси 8 кишининг умрига зомин бўлди

Инсон умр бўйи бахтли лаҳзаларни кутиб яшайди. Аммо бахтсизлик кутилмаганда, энг бахтли лаҳзаларни яшаётган онларимизда келиши мумкин. 13 июль куни Косонсойга ёпирилиб келган селда ҳалок бўлганлар бундан атиги бир лаҳза аввал ҳаётининг энг сўнгги дамларини яшаётганларини хаёлларига ҳам келтира олмасдилар...

Ота -она селда оқиб кетган ўғли топилишидан умидвор- Косонсой фожиаси 8 кишининг умрига зомин бўлди

Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Обод» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Косонсой» сойи. Айни пайтда бу ерда ФВВ, Миллий гвардия, ички ишлар ходимлари ва кўнгиллилар 13 июль куни сел оқизиб кетган 7 ёшли Муҳаммадюсуф Рустамовни қидирмоқда.

“Бу фожиа гўё тушимда содир бўлгандек...”

Қидирилаётган боланинг амакиси Абдулазиз Аҳмаджонов ҳикояси:

“13 июль куни эрталаб акам оиламиз аёлларини олиб, Косонсойга дам олишга чиқиб кетганди. Тушдан сўнг менга қўнғироқ бўлди ва зудлик билан кўчага чиқишимни айтишди. Шоша-пиша ишдан чиқдим. Мени машинага солиб, уйга олиб кетишди. Нима бўлаётганини ҳеч англолмадим. Ярим йўлда жиянларимни сел оқизиб кетганини айтишди. У ёғини эслолмайман...

Уйга келдим. Акам билан кўришганим ҳам элас-элас ёдимда. Ҳозир ҳам ўзимда эмасман, гўё бу фожиа тушимда содир бўлгандек. Фикру-ёдим жиянларимда.

Ўша куни акам ўғиллари — 7 ёшли Муҳаммадюсуф ва 6 ёшли Абубакрни ҳам Косонсойга олиб кетган. Тушликдан сўнг улар чўмилиш учун сойга, сув бўйига тушишган. Бироз ўтгандан сўнг сой томондан одамларнинг қий-чуви, тўполони, шовқин-сурони эшитилган. Ўша заҳотиёқ акам фарзандларининг олдига югуриб борган. Минг афсуски, ўғилларини тополмаган. Сел одамларни оқизиб кетган. Улар орасида жиянларим ҳам бор экан. Кичик жияним ўша куннинг ўзида топилди. Кеча эрталаб уни тупроққа қўйдик. Муҳаммадюсуфни қидиряпмиз, ҳали топилгани йўқ. Жиянларимни ўз фарзандимдек азиз кўрардим...

Оиламиз учун бу оғир мусибат синов бўлди. Эндигина 30 ёшга кирган акам ва келинойимнинг кўзига қарасам, ичимдаги дард-аламларни енголмаяпман. Бир ўғлини тупроққа қўйишди. Иккинчиси эса бедарак йўқолган. Шукр, 4 ёшли ўғли соғ-саломат, бағирларида. Ҳеч бир инсонга бундай синов берилмасин экан. Буни сўз билан тушунтириб беролмайман, жуда оғир...

Кутилмаган мусибат оиламиз ва яқинларимиз учун катта йўқотиш бўлди. Чунки ҳалок бўлган ва касалхоналарга мурожаат этганларнинг аксарияти бизнинг яқинларимиз. Айни пайтда биз кўнгилли инсонларнинг кўмагига муҳтожмиз. Жияним тезроқ  топилишидан умидвормиз.», — дейди Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Абдулазиз Аҳмаджонов.

Охирги маълумотларга кўра, Косонсой туманига сел ёпирилиши оқибатида жами 8 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 7 нафари аёл, бир нафари ўғил бола бўлиб, энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёшда бўлган.

Баҳринисо МАДУМАРОВА

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"