Ўзбекистон

Ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказмоқда.

Ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди

 

ДХХ жойларда ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёлларни қўлга олди. Хусусан, Гулистонда ўғлини 40 минг долларга, Термизда қизини 25 млн сўмга, Наманганда ўғлини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар тўхтатиб қолинди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказиб, фарзандини сотмоқчи бўлган аёлларни ушлади.

 

Маълум бўлишича, хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида тезкор тадбирўтказилган. Унда 33 ёшли аёл Бухоро вилоятида туғилган, Гулистон шаҳрида вақтинча яшовчи аёл 30 январь куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Термиз туманида яшовчи, 31 ёшли аёл 25 январь куни туғилган қиз фарзандини ўзининг жиноий шериги билан тил бириктириб, Термиз шаҳрида 25 миллион сўмга сотган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 27 ёшли аёл ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини Тошкент шаҳрида 3 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Шунингдек, Наманган шаҳрида яшовчи, 29 ёшли аёл ўзининг 2014 йилда туғилган ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, талаб қилинган пулдан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"