Иқтисодиёт

Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиши мумкин

Шунингдек, Ўзбекистон Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш ниятида.

Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиши мумкин

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация 12 май куни Афғонистонга ташриф буюриб, ташқи ишлар вазири Амир Хон Моттакий билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди Афғонистон ТИВ.

 

Транспорт вазири "Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон" темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини амалий ишлаб чиқиш учун муҳандислар жамоаси билан келганини айтган. Бир неча ҳафтадан сўнг яна бир Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга афғон темирйўли қурилиши учун ускуналар олиб келиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилишни режалаштирмоқда

 

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ўзбекистонда афғонистонлик бизнесменлар ва ҳайдовчилар учун узоқ муддатли визалар, шунингдек, таълим, тиббиёт ва туризм учун визалар бериш устида иш олиб борилаётганини маълум қилган.

 

ТИВ маълумотларига кўра, у яқин орада Кобулга 1 миллион тоннадан ортиқ кўмир сотиб олиш учун техник гуруҳ келишини таъкидлаган. Шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом ал-Бухорий мадрасаси қурилишини бошлаш учун муҳандислар келиши режалаштирилган.

 

 

Президентнинг махсус вакили Ўзбекистон Афғонистон Ахборот ва маданият вазирлиги билан тарихий масканлар ва зиёратгоҳларни қуриш ва реконструкция қилишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"