Ўзбекистон

Ўзбекистон давлат қарзи қанчалиги маълум қилинди

Ўзбекистон давлат қарз қолдиғи жорий йилнинг III чорагида 1.1 млрд. долларга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 25.3 млрд. долларни ташкил этган.

Ўзбекистон давлат қарзи қанчалиги маълум қилинди

Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумот берди.  

 

Қайд этилишича, давлат қарзининг ЯИМга нисбати барқарорлашиш тенденцияси сақланиб қолган ва йилнинг 1 октябрига нисбатан 38,4 фоизгача пасайган.

 

Маълумот берилишича, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида давлат қарзи қолдиғининг 1,1 млрд долларга ошиши, асосан, давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга, 356,4 млн доллар миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши билан изоҳланган. 

 

Натижада, жорий йилнинг III чорагида:– Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 897,6 млн долларга ошди; – Давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 42,2 млн долларга ошди; – Давлат томонидан кафолатланган ҳамда давлат бюджетидан қайтариладиган ички мажбуриятлар қолдиғи 102,2 млн долларга ошди; – Ўзбекистон номидан 1 196,4 млрд сўмлик давлат қимматли қоғозларини (ДҚҚ) эмиссия қилиниши ва 407,2 млрд сўм миқдоридаги ДҚҚ сўндирилиши натижасида ДҚҚ бўйича қарздорлик қолдиғи 789,2 млрд сўмга ошди.

 

Муножат Валиева 

custom img

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

custom img

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида наркосавдогарлардан гашиш, шунингдек, минглаб АҚШ доллари ва миллионлаб сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

custom img

Damas'да 28 нафар бола ташиган ҳайдовчига жарима бали ёзилди

Болаларнинг беш нафари автомобилнинг олд ўриндиғида жойлаштирилган бўлган.

custom img

Ўзбекистонда замонавий бассейн қурган тадбиркорларга 100 млн сўмгача субсидия берилади

2028 йилгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та бассейн учун қурилиш ва ишга тушириш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон темир йўл тизимини янада модернизация қилиш бўйича режаларни маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашувида Садир Жапаров минтақа учун Шенген визасига ўхшаш ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўзбекистонда жазирамага қарамасдан, ёзги туризмга қизиқиш ортмоқда

2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга 6,56 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 25 фоизга кўпдир.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"