Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг дипломларини автоматик тан олиш ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасида дипломларни ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартнома мавжуд эмас.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг дипломларини автоматик тан олиш ҳақидаги хабарларни рад этди

 

Ўзбекистон Билим ва малака баҳолаш агентлиги Марказий Осиё давлатлари ўртасида олий таълим дипломларини автоматик равишда ўзаро тан олиш бўйича интернетда тарқалган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди. Агентликнинг таъкидлашича, дипломларни тан олиш тартиби ҳар бир давлатда алоҳида равишда миллий қонунчилик асосида амалга оширилади.

 

Расмий изоҳда қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида хорижий давлатларда олинган таълим ҳужжатларини тан олиш жараёни “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва ҳукумат тасдиқлаган “Хорижий таълим ҳужжатларини тан олиш тартиби тўғрисида”ги низом асосида амалга оширилади.

 

Агентликнинг маълум қилишича: “Ҳозирги вақтда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасида дипломларни автоматик тан олишга доир халқаро шартнома мавжуд эмас. Ҳар бир давлатда хорижий дипломлар миллий қонунчиликда белгиланган талаблар асосида кўриб чиқилади”.

 

Мазкур изоҳ Қозоғистоннинг Zakon.kz портали 19 ноябрь куни Марказий Осиё давлатларининг ўзаро олий таълим дипломларини тан олиш бўйича келишувга эришгани ҳақидаги хабарлардан сўнг берилди. Порталдаги маълумотга кўра, Қозоғистон ҳукумати ушбу йўналишдаги халқаро келишув лойиҳасини маъқуллагани ҳақида қарор чиқарган.

 

Шу билан бирга, Самарқандда бўлиб ўтган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида Ўзбекистон Олий таълим малакаларини тан олиш бўйича глобал конвенцияни ратификация қилгани эълон қилинган эди. Ушбу ҳужжат ЮНEСКОга аъзо давлатлар ўртасида дипломларни тан олиш жараёнини соддалаштиришга хизмат қилади, бироқ минтақавий автоматик тан олиш шартномасини англатмайди.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"