Ўзбекистон

Ўзбекистон Молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиадада иштирок этади

 

Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенкога таяниб РИА Новостининг хабар беришича, Ўзбекистон Молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиадада иштирок этади.

 

Бу йил ўтказиладиган Молиявий хавфсизлик бўйича олимпиадада 15 давлат иштирок этади. Улар орасида Намибия, Эрон ва Покистон биринчи марта қатнашади.

 

“Агар 2021 йилда олимпиадада етти давлатдан мактаб ўқувчилари ва талабалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 12 давлат, жумладан, БРИКС мамлакатлари ҳам иштирок этади”, — деди Дмитрий Чернишенко.

 

У шунингдек, Россияда бу йил Ўқувчилар ва талабаларни олимпиадалараро тайёрлаш маркази ташкил этилди. Унинг асосий вазифаларидан бири олимпиадани ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан болалар ва ёшларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилилишини қўшимча қилди.

 

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Олимпиадага дўст давлатлар, хусусан, Куба ва Ветнам вакилларини жалб этиш имкониятларини кўриб чиқишни тавсия қилди.

 

“Олимпиаданинг олдинги икки йили натижаларига кўра, нафақат эришилган натижаларни сақлаб қолиш, балки уларни сезиларли даражада яхшилаш ҳам зарур”, — дея хулоса қилди Чернишенко.

 

Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда олимпиаданинг саралаш босқичларига 70 мингдан ортиқ ариза топширилган, 860 дан ортиқ иштирокчи финалга чиққан, 223 нафари эса совриндор ва ғолиб бўлган.

 

Олимпиада ғолиблари олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган йўналишларига имтиҳонларсиз ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.

 

Маълумот учун, Халқаро молиявий хавфсизлик олимпиадаси учинчи бор ўтказилмоқда. 2021 йилда унда етти давлат (Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон), 2022 йилда 12 давлат, жумладан, БРИКС давлатлари: Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Бразилиядан иштирокчилар қатнашган.

 

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш