Ўзбекистон

“Ўзбекистон темир йўллари” 100 млн сўмга гилам сотиб олдими?

Тармоқда тарқалган хабарларга расмий изоҳ берилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” 100 млн сўмга гилам сотиб олдими?

 

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш хусусий корхонаси билан амалга оширилган 100 млн сўмлик олди-сотди битими ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

 

Таъкидланишича, тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Аслида ушбу шартнома узоқ муддатга тузилган. Унга кўра, мазкур суммага 1 дона эмас, балки келгусида бир нечта гилам маҳсулотларини харид қилиниши назарда тутилган.

 

“Ҳозирги вақтда белгиланган миқдорда гиламлар сотиб олиш амалга оширилмади. Қўлда тўқилган ноёб (совғабоп) гиламларни сотиб олиш фақатгина “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг юқори мартабали хорижий меҳмонларини қабул қилиш вақтида амалга оширилади”, — дейилади хабарда.

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Бола 22 ноябрь куни беркинмачоқ ўйнаётиб, уйнинг чордоғидан пастга тушиб кетган.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.