Ўзбекистон

Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон бошланади?

Бу бўйича маълумот берилди.

Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон бошланади?

Ўзбекистонда жорий йилнинг июль ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақида Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилди.

 

Баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин, эҳтимол бу вазият минтақада вужудга келувчи термик депрессия жараёни таъсири билан узвий боғлиқ.

 

Шарқий зона (Фарғона водийси), Тошкент вилояти тоғли ҳудудлари ҳамда Сурхондарё вилоятида бутун ёз давомида ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёр кўрсаткичларига яқин бўлиши мумкин.

 

Термик депрессия – бу ёзги синоптик жараён бўлиб, Марказий Осиёнинг жануби-шарқида паст босимли ҳудуд пайдо бўлиши, қуруқ-жазирама иссиқ об-ҳаво билан тавсифланади (бу даврда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати +44...+46 даражага, баъзи ҳолларда, +48 даражагача етиши мумкин).

 

Термик депрессиянинг давомийлиги 2-3 суткадан 5-7 суткагача, баъзи йилларда эса 1,5–2 ҳафтагача давом этиши мумкин. Сўнгги пайтларда мазкур синоптик жараён кузатилган даврда минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда энергетик тизимда кучли зўриқишлар кузатилмоқда.

 

Июнь ойининг биринчи ва учинчи декадаси баъзи кунларида Ўзбекистон бўйлаб бироз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Текислик ҳудудларида ёзнинг қолган ойларида ёғингарчилик эҳтимоли деярли мавжуд эмас, республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бу асосан куннинг иккинчи ярмида локал хусусиятли об-шароити билан боғлиқ.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.