1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда дафн маросимини расмийлаштириш жараёни рақамлаштирилади

Янги тартиб 2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилади.

Ўзбекистонда дафн маросимини расмийлаштириш жараёни рақамлаштирилади

 

Ўзбекистонда дафн маросимларини расмийлаштириш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади. Ҳукумат қарорига мувофиқ, мазкур йўналишда ягона электрон тизим яратилиб, фуқаролар учун жараёнларнинг тезкор ва шаффоф бажарилиши таъминланади.

 

2026 йил 1 июнга қадар Дафн маросими хизматларининг ягона электрон реестри ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади. Ушбу платформа дафн маросимига оид рухсатномаларни бериш, жараёнларни рўйхатдан ўтказиш ва барча маълумотларни электрон шаклда юритишни автоматлаштиради.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаронинг ўлими қайд этилгач, уларнинг яқинларига QR-кодли электрон ўлим гувоҳномаси my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетга автоматик ва бепул юборилади. Ушбу ҳужжат қоғоз шаклидаги гувоҳнома билан тенг кучга эга бўлади.

 

2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида янги тартиб синов тариқасида жорий этилади. Бу даврда дафн қилиш учун рухсатномалар фақат электрон тизим ёки мобил илова орқали берилади, қабристонлар эса қоғоз шаклидаги ҳисоб-китобдан тўлиқ воз кечади.

 

Янги тизимнинг жорий этилиши хизмат кўрсатиш жараёнида шаффофликни ошириш, бюрократик босқичларни қисқартириш ва марҳумнинг яқинлари учун қулайликлар яратишга хизмат қилади. Тошкент шаҳридаги тажриба муваффақиятли якунлангач, тизим бутун республика бўйлаб татбиқ этилиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика