1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

 

Бугун кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кун ўртасига бориб ҳаво ҳарорати 10-13 даража илиққача кўтарилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 16 ноябрда Ўзбекистон шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрда республика барча ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

 

16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

 

16 ноябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади ва ҳарорат 2-5 даража илиққача пасаяди.

 

17 ноябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, қорга айланади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиққача, шимолда кечаси 5-8 даража совуққача, кундуз куни 0-3 даража совуққача пасаяди.

 

18-19 ноябрда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 18 ноябрда қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 5-8 даража совуққача, шимолда 12-15 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуқ атрофида сақланиб туради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика