Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланмоқда

Энди камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади, ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилади.

Ўзбекистонда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланмоқда

Давлат раҳбари камбағалликка тушиш сабаблари ҳар хил экан, ечими ҳам алоҳида-алоҳида бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди.

 

Ҳозирда камбағалликни қисқартириш бўйича кейинги йиллар учун жуда катта “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётгани маълум қилинди.

 

Унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистоннинг навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб берилади. 

 

Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.

 

Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилди. Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади, ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилади.

 

Иқтисодий комплекс – Ж.Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ИЖтимоий ҳимоя – М.Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.