1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистонда қайси касбларга талаб юқори?

Айни вақтда тикувчилар ва тўқувчиларга талаб ошганлиги қайд этилган.

Ўзбекистонда қайси касбларга талаб юқори?

 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўтказган сўров натижаларига кўра, савдо соҳаси мутахассислари меҳнат бозорида энг талабгор ҳисобланади. Жумладан, онлайн савдо соҳасида фаолият юритувчиларга эҳтиёж юқори. Савдо корхоналарининг улуши республика бўйича 32,5 фоизни ташкил этгани бу талабни асослайди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида ҳам талаб юқори. Механиклар, агрономлар, трактор ҳайдовчилари каби мутахассисларга эҳтиёж сезиларли. Шунингдек, тикувчилар ва тўқувчиларга талаб ошган.

 

Таълим соҳасида чет тиллар, математика ва IТ ўқитувчилари энг талабгорлар қаторидан ўрин олди. Давлат ва хусусий секторларда эса бухгалтерлар, маркетологлар, IТ дастурчилар ва кадрлар бўйича мутахассисларга эҳтиёж сақланиб қолмоқда. Малака талаб этмайдиган фаррош ва боғбонларга бўлган талаб юқорилиги ҳам қўнимсизлик даражаси билан боғлиқ экани қайд этилган. Институт касблар доирасини кенгайтиришни ва натижаларни жамоатчиликка етказишни мақсад қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика