Ўзбекистон

Ўзбекистонда рангли пахта етиштирилмоқда

Айни пайтда олимлар юқори тола сифатига эга навларни яратиш устида ишламоқда.

Ўзбекистонда рангли пахта етиштирилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг “Ғўза биотехнологияси” лабораториясида рангли пахта етиштирилмоқда. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.


Маълум қилинишича, айни пайтда лаборатория тажриба майдонида олимлар томонидан молекуляр генетика, физиология, биокимё ҳамда селекциянинг замонавий услубларини қўллаган ҳолда юқори тола сифатига эга навларни яратиш устида илмий изланишлар олиб борилмоқда.


Таъкидланишиа, табиатда оппоқ пахтадан ташқари турли рангдаги ғўза экинлари ҳам мавжуд. Лаборатория ходимлари айнан ушбу ғўза навлари устида тадқиқотлар олиб бориб, толаси оч қўнғир, тўқ қўнғир, қизғиш, сарғиш, оч яшил, тўқ яшил ва бошқа рангдаги ғўза намуналарининг қимматли хўжалик белгилари сифатини оширишмоқда. Улар келгусида яна бошқа рангли ғўзалар устида ишлашни ҳам режалаштирган.

 

custom img

Тошкент вилоятидаги боғчада болани ҳақорат қилиб урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тарбиячи боланинг ухламаганидан норози бўлиб, уни “урод” деб ҳақорат қилган ва урган.

custom img

Инсон ҳуқуқлари ва бюджет сиёсати: Тошкентда уч кунлик халқаро семинар ўтказилмоқда

Тадбирда 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

custom img

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия қилинди

Элчихона ватандошларни ҳаво ҳужуми сигнализацияси ва расмий кўрсатмаларга қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Янги қонунига кўра, экологик қоидабузарликлар учун жарималар оширилади ва юридик шахсларга молиявий санкциялар жорий этилади.

custom img

Барча давлат идораларида ҳафтада бир кун спорт куни бўлади

Ходимлари учун спорт зали ёки майдонча қурган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

custom img

Ўзбекистонда юқори натижа кўрсатган спорт мактаблари 500 миллион сўм билан мукофотланади

Президент спорт мактаблари фаолиятидаги камчиликларни танқид қилиб, мураббийлар фаолияти спортчилар натижаси билан баҳоланиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистондаги айрим ОТМларда талабаларнинг 70 фоизи жисмоний норматив топшира олмаган

Шавкат Мирзиёев ректорларга спорт бўйича бир йиллик аниқ режа ишлаб чиқишни топширди.

custom img

Шавкат Мирзиёев мактабларда спорт тўгаракларининг “номига” ташкил этилаётганини танқид қилди

Президент раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"