Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражада ошди

Бир ойда 4,3 млрд долларлик ўсиш қайд этилди, олтин ҳажми ва қиймати ҳам ошди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражада ошди

 

2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий халқаро захира активлари 59,3 млрд долларга етди. Бу кўрсаткич мамлакат тарихида қайд этилган энг юқори натижа ҳисобланади. Мазкур маълумот Марказий банкнинг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари тўғрисидаги ҳисоботи”да келтирилди.

 

Жорий йилда захираларнинг сезиларли ошиши, асосан, халқаро бозорда олтин нархларининг йил бошидан буён қарийб 50 фоизга ошгани билан изоҳланади. Натижада Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ой давомида 4,3 млрд долларга, йил бошидан буён эса тахминан 18,2 млрд долларга кўпайди.

 

Захиралар таркибидаги ўсиш динамикаси:

  • Валюта активлари октабр ойида 731 млн долларга ошган.
  • Олтин захиралари қиймати эса 3,6 млрд долларга кўтарилиб, 47,8 млрд долларга етган.
  • Олтиннинг жисмоний ҳажми ҳам ортган — 11,6 млн троя унциядан 11,9 млн троя унцияга кўпайган.

 

Шунингдек, Марказий банк балансидаги қимматли қоғозлар портфели қиймати ҳам ўтган ой давомида бироз ошиб, 1 млрд 23 млн долларга етди.

 

Олтин нархларининг кескин кўтарилиши глобал геосиёсий вазият, халқаро молия бозорларидаги беқарорлик ва АҚШ Федерал Резерв тизими сиёсатидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлгани таъкидланмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор корхоналар бинолари хатланмоқда

Хусусан, Риштонда 1,6 млрд сўм солиқ қарзи учун бино-иншоотлар хатланган.

custom img

Ўзбекистонда сунъий интеллектни яратиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Мазкур этика қоидалари сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича тамойиллар ва талабларни, шунингдек сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” ходими пора билан қўлга олинди

Ходим “Беруний-Тўрткўл” магистраль йўл қурилиши лойиҳасининг бир қисмини олиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлади

27 кун давомида ўқилган Қуръони карим 16 март куни хатм қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"