Сиёсат

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси ўзгарди

Мамлaкатнинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи бўлди.

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси ўзгарди

 

Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

 

Янги элчи 1983 йилда Нукус шаҳрида туғилган. У 2000-2007 йиллар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факультетида бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича таҳсил олган, 2009 йил эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» мутахассислиги бўйича сиртқи бўлимини тугатган. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини маълум қилганди.

custom img

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

“Пулково” халқаро аеропортида олий мартабали меҳмонни Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратиш таклиф этилди

Платформанинг вазифаси таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлашдан иборат.

custom img

Саида Мирзиёева  UNEP ва GEF раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда чўлланишга қарши кураш, биологик хилма-хилликни асраш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистонда АЭС қурилишига старт берди

Қурилиш ишлари халқаро стандартлар ва ХАЭА назорати остида амалга оширилмоқда.

custom img

Санкт-Петербургда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошгани қайд этилди.

custom img

Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди

Рафаэль Гросси Жиззахдаги АЭС қурилиши бошланиши маросимида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

custom img

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга борди

Ўзбекистон Президенти Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.

custom img

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан Садир Жапаровни табриклади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"