“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин
Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Сеул шаҳрига ташрифи доирасида “Shinhan Financial Group” компанияси раиси Чжин Ок Донни қабул қилди.
Учрашувда молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда инфратузилмани такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергетика ва саноат соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон тижорат банкларига кредит линияларини ажратиш тўғрисида келишув имзолангани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатимизда “Shinhan Bank”нинг шуъба банкини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар янги молиялаштириш воситаларини жорий этиш, «яшил» кредитларни жалб қилиш ҳамда рақамли банк хизматларини ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.








