Сиёсат

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди


Ўзбекистон Президенти Корея Республикасига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Кореянинг хорижий инфратузилма ва урбанизацияни қўллаб-қувватлаш корпорацияси — “KIND”раҳбари билан музокара ўтказди.



Учрашувда Ўзбекистон транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар қўшма инвестиция платформаси ташкил этилганини ижобий баҳоладилар.



Шунингдек, янги илмий-саноат биокластерини ташкил этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Унда илм-фан, саноат ва замонавий технологияларни ягона экотизимга бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.



Мулоқот давомида Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Режада аэропорт, замонавий логистика хаблари ва турар жой инфратузилмасини ўзаро боғланган ягона тизим сифатида ривожлантириш назарда тутилиши қайд этилди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон – Корея бизнес форуми: янги инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда

Тошкентда Кимё технологиялари маркази ишга туширилди, Жиззах, Фарғона ва Наманганда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Корея бизнеси: саноат-технологик альянс тузиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Бош вазири 300 нафардан ортиқ давлат ва бизнес вакилларини жамлаган қўшма бизнес форумнинг очилишида иштирок этдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

Учрашувда рақамли иқтисодиёт, киберхавфсизлик, муҳим минералларни қайта ишлаш ва транспорт инфратузилмаси устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда дипломатик муносабатларнинг 35 йиллиги муносабати билан қўшма парламент тадбирлари ўтказишга келишилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"