Сиёсат

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди



Ўзбекистон Президентининг Сеул шаҳрига ташрифи доирасида “Hyundai Motor Group” стратегия бўйича президенти Ким Сон, “Kia Motors” катта вице-президенти Чо Сан Ун ҳамда “Hyundai Rotem” директорлар кенгаши раиси Ли Ён Бе билан музокаралар ўтказилди.



Учрашувда Кореянинг ушбу компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда автомобилсозлик ва транспорт соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланди.



Жиззах вилоятида ташкил этилган автомобиль кластерида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, автомобиль бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.



“Kia” автомобилларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжири шакллантирилаётгани ва маҳсулот экспорти ортиб бораётгани қайд этилди. Музокараларда янги русумдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, пресслаш цехини ишга тушириш, шунингдек, электр ва гибрид автомобиллар йиғишни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.



Транспорт соҳасида эса “Hyundai Rotem” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юқори тезликдаги поездларнинг Тошкент – Хива йўналишида қатнови йўлга қўйилгани таъкидланди. Мазкур поездлар йўлда ҳаракатланиш вақтини икки баробарга қисқартиргани қайд этилиб, қўшимча поездларни етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.



Шунингдек, Ўзбекистонда “Hyundai Rotem” сервис марказини ташкил этиш, поезд ва бошқа транспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда электр двигателлари учун магнитлар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганишга келишиб олинди.



Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон автомобилсозлиги ва транспорт инфратузилмасида замонавий технологияларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон – Корея бизнес форуми: янги инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда

Тошкентда Кимё технологиялари маркази ишга туширилди, Жиззах, Фарғона ва Наманганда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Корея бизнеси: саноат-технологик альянс тузиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Бош вазири 300 нафардан ортиқ давлат ва бизнес вакилларини жамлаган қўшма бизнес форумнинг очилишида иштирок этдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

Учрашувда рақамли иқтисодиёт, киберхавфсизлик, муҳим минералларни қайта ишлаш ва транспорт инфратузилмаси устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда дипломатик муносабатларнинг 35 йиллиги муносабати билан қўшма парламент тадбирлари ўтказишга келишилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"