Жаҳон

Париждаги машҳур Лувр музейида йирик ўғрилик содир бўлди

Аполлон галереясидан ўғирланган буюмлар орасида Наполеон давридаги қимматбахо тошлар ҳам бор.

Париждаги машҳур Лувр музейида йирик ўғрилик содир бўлди

Париждаги дунёга машҳур Лувр музейида бугун эрталаб йирик талончилик ҳолати юз берди. Франция маданият вазири Рачида Дати берган маълумотга кўра, номаълум шахслар музей очилишидан олдин бинога босиб кирган ва Наполеон даврига оид қимматбаҳо заргaрлик буюмларини ўғирлаб кетган.

 

“Le Parisien” нашрининг ёзишича, жиноятчилар ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Сена дарёси томонидаги фасаддан кириб, юк лифтидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри Аполлон галереясига етиб борган. Улар деразаларни синдириб, “Наполеон ва император заргaрлик коллекцияси”га кирувчи тўққизта буюмни олиб чиқиб кетган.

 

Воқеа жойига полиция ва терговчилар етиб келган. Музей хавфсизлик нуқтаи назаридан бутун кун давомида ёпилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

 

Маданият вазири воқеа жойига бориб, музей маъмурияти ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан учрашди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, ўғирларни аниқлаш ва ўғирланган ашёларнинг қийматини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 14 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"