Пентагон раҳбари янги йилдан бери касалхонада. У саратон билан курашмоқда

Байден салкам 10 кун аввал касалхонага ётқизилган 70 ёшли Ллойд Остиннинг касаллик ташхиси ҳақида кеча, 9 январь куни эрталаб билган. У ўз вазирининг саратонга чалингани факти яширилганини эшитиб, "ғазаб отига минди".

Пентагон раҳбари янги йилдан бери касалхонада. У саратон билан курашмоқда

 

Оқ уй расмийларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден салкам 10 кун аввал касалхонага ётқизилган 70 ёшли Ллойд Остиннинг касаллик ташхиси ҳақида кеча, 9 январь куни эрталаб билган. У ўз вазирининг саратонга чалингани факти яширилганини эшитиб, "ғазаб отига минди".

 

"Бугун эрталабгача Оқ уйда ҳеч ким вазир Остинда саратон борлигини билмас эди", — деди Миллий хавфсизлик кенгашининг алоқа бўйича директори Жон Кирби.

 

Бу шуни англатадики, Байден Остин касаллиги ҳақида жамоатчиликдан бир неча соат олдин хабар топган.

 

Оқ уй вакилининг билдиришича, Байден ўз вазирининг саратонга чалингани факти яширилгани ҳақидаги хабарга ғазаб билан муносабатда бўлган.

 

"Бундай бўлмаслиги керак. Бу воқеа бошқа такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз лозим. Вазирлар маҳкамасининг ҳар бир аъзоси бу лавозим имкон қадар шаффоф бўлиш масъулиятини юклашини билади", — дея АҚШ президентининг сўзларини келтирган Жон Кирби.

 

Унга кўра, Байден ҳукуматда бундай ҳолатлар бўйича тартиб қайта кўриб чиқилишини истаяпти. Вазирликларга тегишли хат аллақачон юборилган.

 

Президент Мудофаа вазирига тезроқ тузалиб кетишини тилайди, деди Кирби. Байден Остин билан 2025 йил бошида тугайдиган ваколат муддатининг охиригача қолишни режалаштиряптими, деган саволга, Кирби: "Ҳа" деб жавоб берди. 

 

Пентагон Остиннинг соғлиги ҳақида маълумот берди

 

Аввалроқ Пентагон АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин саратон туфайли касалхонада даволанаётганини маълум қилиб, вазирнинг касаллиги дастлабки босқичда аниқлангани ва унинг тузалиб кетиш истиқболлари "аъло даражада" эканини маълум қилганди. Маълум бўлишича, Остин янги йилдан бери касалхонада.

 

Бундан ташқари, Вашингтон яқинидаги Уолтер Рид ҳарбий госпиталининг ваколатхонаси хабарида айтилишича, Пентагон раҳбарига декабр ойи бошида саратон ташхиси қўйилган. Рождество арафасида Остин минимал инвазив жарроҳлик амалиётини ўтказди. Вазир "операциядан ҳеч қандай муаммосиз тикланиб, эртаси куни эрталаб уйига қайтди", дейилади хабарда. 

 

Аммо янги йил куни вазир касаллик асоратлари туфайли яна касалхонага ётқизилди. Дастлабки текширувда пешоб йўллари инфекцияси аниқланган ва 2 январь куни у жонлантириш бўлимига ўтказилган. Шундан сўнг, шифокорларнинг таъкидлашича, Остин тузалиб кетди ва унинг "тўлиқ тикланиши" кутилмоқда, аммо бу жараён узоқ давом этиши мумкин. "Вазир Остин касалхонада бўлган пайтида ҳушини йўқотмади ёки умумий беҳушликда бўлмади", дея маълумот берган касалхонада. 

 

Республикачилар: Остинни истеъфога чиқиши керак

 

Остиннинг касаллиги билан боғлиқ бир неча кунлик ноаниқлик мухолифатдаги республикачилар кескин танқидига сабаб бўлди. Бир қатор сиёсатчилар мудофаа вазири истеъфосини талаб қилмоқда. Улар Россиянинг Украинадаги уруши ва Яқин Шарқдаги кескин вазият ҳолатида идора бошлиғининг йўқлигида Пентагонни ким бошқараётганини тушунмаяпти.

 

Қўшма Штатларда жамоатчилик юқори лавозимли сиёсатчиларнинг соғлиғи ҳақида тўлиқ маълумот олиши одат тусига кирган. 

 

Ллойд Остин 2021 йилда ваколат муддати бошланганидан бери Байден жамоаси аъзоси. У Пентагонга раҳбарлик қилаётган биринчи афроамерикалик бўлди. 2016 йилгача АҚШнинг амалдаги мудофаа вазири Яқин Шарқда жойлашган АҚШ кучлари қўмондони бўлган. Бу лавозимда у АҚШнинг Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги миссиялари учун масъул эди. АҚШ армиясидаги 40 йилдан ортиқ фаолиятининг бошида Остин Германияда хизмат қилган. 

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” —  Зеленский

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” — Зеленский

Украина президенти Россия делегацияси Донбасснинг Киев назоратида қолаётган ҳудудларини ҳам босиб олинган деб даъво қилганини айтди.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Хизматлар ҳажми 2025-йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга ошган.

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Парижда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.