Жаҳон

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

11 ноябрь куни жаҳон бозорида нефть нархи кўтарилди. Brent маркали нефть фьючерслари 0,6 фоизга қимматлаб, бир баррели 92,01 долларга етди. WTI маркали нефть нархи эса 0,2 фоизга ошиб, 86,20 долларни ташкил этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Нефть нархининг кўтарилиши бир кун аввал унинг сўнгги икки ойлик энг паст даражага тушганидан кейин кузатилди.

 

Вашингтон Яқин Шарқ сиёсати институти маълумотларига кўра, Ҳормуз бўғозида кемаларга ҳужумлар давом этмоқда. Октябрь ойида 37 та ҳужум қайд этилган. Бу Яқин Шарқдаги уруш бошланганидан бери бир ой ичида кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

 

10 ноябрь куни Буюк Британиянинг Денгиз савдо операциялари бошқармаси (UKMTO) Уммоннинг Лима шаҳри шимоли-шарқида танкерлардан бирига ҳужум қилингани ҳақида хабар берди. Шу куни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳарбий-денгиз кучлари икки танкер денгиз миналарида портлаши оқибатида ёниб кетганини маълум қилди. Идора танкерлар бўғоздан рухсат этилмаган йўналиш бўйлаб ҳаракатланганини билдирган.

 

Sparta Commodities компанияси катта таҳлилчиси Жун Гоннинг таъкидлашича, АҚШдаги оралиқ сайловлар якунлангани ва Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш ҳажми ортаётгани сабабли бозорда нархлар пасайиши кутилмалари кучаймоқда. Унинг фикрича, нефть нархига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири Эроннинг дипломатик келишувга эришиш учун АҚШ талабларига ён беришга тайёрлигидир.

 

LSEG Oil Research таҳлилчиларига кўра, ҳатто томонлар келишувга эришган тақдирда ҳам, Ҳормуз бўғози орқали нефть ташиш ҳажмининг тикланиши миналарни зарарсизлантириш, суғурта харажатлари ва кема эгаларининг хавфни ўз зиммасига олишга тайёрлигига боғлиқ бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг Эронга янги зарбалар бериши эҳтимоли жуда паст эканини билдирганидан сўнг, нефть нархи август ойидан бери илк бор бир баррель учун 90 доллардан пастга тушган эди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.